«Ўздонмахсулот» АКнинг
2014 йил «12» августдаги
45-сонли буйруғига илова
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг
идоравий архиви тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив ишлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли “Ўзбекистон Республикасирда архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, ҳамда Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2012 йил 29 мартда 2347- сонли рақам билан рўйҳатдан ўтказилган “Хужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 10-сонли буйруғига мувофиқ ишлаб чиқилган.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофик «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясида ҳужжатлар сақланиши таъминлаш, ҳисобини олиш, улардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш учун марказий идоравий архив (кейинги ўринларда архив) ташкил этилди.
2. Идоравий архив компаниянинг Низомига мувофиқ хужжатлар билан ишлашни йўлга қўйиш учун жавобгар бўлган бошқарув раисига бўйсунади.
3. Идоравий архив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, компаниянинг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг қоидалари ва йўриқномаларига ва мазкур Низомга амал қилади.
4. Идоравий архив ходими бошқарув раиси томонидан ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади.
5. Идоравий архив компания раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ишлайди ва ўз фаолияти ҳақида унга ҳисобот бериб туради.
6. Архивчи вазифалари компания рахбарияти томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаси билан белгиланади.
7. Ушбу Низомга мувофиқ тизим корхоналари ўзининг идоравий архиви тўғрисидаги низомини ишлаб чиқади ва у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг тегишли органи ёки муассасаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
ИДОРАВИЙ АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ
8. Идоравий архив ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:
8.1. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг таркибий бўлинмалари фаолияти жараёнида вужудга келган ва иш юритиш давомида тугалланган ҳужжатлари;
8.2. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимида бўлиб тугатилган ҳамда ундан олдин фаолият кўрсатган ташкилот ҳужжатлари;
8.3. Архив ҳужжатлари таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумот аппарати (ҳужжатлар рўйхати, тарихий маълумотномалар, каталоглар, кўрсаткичлар, шарҳлар ва ҳоказо).
ИДОРАВИЙ АРХИВНИНГ АСОСИЙ
ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
9. Идоравий архивнинг асосий вазифалари: «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тегишли архивларга топширишдан иборат бўлади.
10. Идоравий архив ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
10.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий ҳужжатларга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот”акциядорлик компаниянинг таркибий бўлинмалари, ҳамда архивни бутлаш манбалари ҳисобланган бошқа ташкилотларнинг иш юритиши жараёнида тугалланган ҳамда шахсий таркиб ҳужжатларини жамлайди, ҳисобга олади ва сақлайди:
10.2. Идоравий архивга қабул қилинган йиғмажилдлар ва ҳужжатларга фонд тартиб рақамларини беради;
10.3. Идоравий архивда сақланаётган ҳужжатларга илгари давлат томонидан сақлашга топширилган ҳужжатларнинг илмий-маълумот аппарати билан изчиллигини ҳисобга олган ҳолда илмий-маълумот аппаратини ташкил қилади ва тўлдириб боради;
10.4. Архивда сақланаётган ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича ишларни ташкил килиш ва олиб бориш жараёнида услубий ёрдам кўрсатади;
10.5. Ҳужжатларни давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлайди ва "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади;
10.6. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига тақдим этади ҳамда архивда сақланаётган ҳужжатларнинг идоравий сақланиши тўғрисида тасдиқланган статистик шакллар бўйича маълумотлар беради;
10.7. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси иш юритиш хизмати билан биргаликда таркибий бўлинмалар йиғмажилдларининг тўғри шакллантирилишини ва расийлаштирилишини назорат қилади, йиғмажилдлар рўйхатини тузишда иштирок этади;
10.8. Қуйи таркибий бўлинмаларда архивларнинг аҳволини ва иш юритиш қандай йўлга қўйилганлигини текширишда иштирок этади;
10.9. Қуйи ташкилотларда сақланаётган ҳужжатлар ҳисобини олиб боради;
10.10. Ҳужжатлардан фойдаланишни ташкил қилади ва белгиланган тартибда ҳам манфаатдор ташкилотларга, ҳам фуқароларга маълумотномалар, ҳужжатлардан кўчирмалар ва нусхалар беради;
10.11. Тизим ташкилотлари архивларининг иш тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради;
10.12. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, ўзига ҳослигини ҳисобга олган ҳолда, архив иши ва иш юритишда ҳужжатлар билан ишлаш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатлар (йўриқнома, тавсия, низом, сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати ва бошқалар)ни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишиб олади;
10.13. Қуйи ташкилотлар ходимларига хужжатлар билан ишлашни ташкил қилиш ва архив иши масалаларига доир маслаҳатлар беради;
10.14. Қуйи ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ва архив ходимлари малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади.
ИДОРАВИЙ АРХИВНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
11. Идоравий архивга юкланган вазифаларни ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
11.1. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларига ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар бериш;
11.2. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларидан архив иши учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
11.3. Зарур ҳолларда экспертлар ва маслаҳатчилар сифатида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниянинг малакали мутахассисларини жалб этиш;
Тасдикланган
«Уздонмахсулот» АК
Буйруги _____
«____»________2012 йил
«Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясининг марказий
архиви тўғрисида
НИЗОМ
Умумий қоидалар
Идоравий архив ҳужжатларининг таркиби
Идоравий архивнинг асосий вазифалари ва функциялари
Идоравий архивнинг ҳуқуқлари
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофик «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясида ҳужжатлар сақланиши таъминлаш, ҳисобини олиш, улардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш учун марказий архив (архив) ташкил этилди.
2. Архив компаниянинг Низомига мувофик хужжатлар билан ишлашни йулга куйиш учун жавобгар булган бошкарув раисига буйсунади.
3. Архив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, компаниянинг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг қоидалари ва йўриқномаларига ва мазкур Низомга амал қилади.
4. Архив мудири бошкарув раиси томонидан ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади.
5. Архив компания рахбарияти томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ишлайди ва ўз фаолияти ҳақида унга ҳисобот бериб туради.
6. Архивчи вазифалари компания рахбарияти томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаси билан белгиланади.
МАРКАЗИЙ АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ
7. Архив ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:
7.1. «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясининг таркибий бўлинмалари фаолиятида жараёнида вужудга келган ва иш юритиш давомида тугалланган ҳужжатлари;
7.2. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси тизимида булиб бўлиб тугатилган ҳамда ундан олдин фаолият кўрсатган ташкилот ҳужжатлари;
7.3. Архив ҳужжатлари таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумот аппарати (ҳужжатлар рўйхати, тарихий маълумотномалар, каталоглар, кўрсаткичлар, шарҳлар ва ҳоказо).
МАРКАЗИЙ АРХИВНИНГ АСОСИЙ
ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
8. Архивнинг асосий вазифалари: «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тегишли архивларга топширишдан иборат бўлади.
9. Архив ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги «Узбекистон Республикаси архив ишини такомиллаштириш тугрисисида»ги 101-сон карорига асосан иш юритади.
9.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий ҳужжатларга мувофиқ «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ҳамда архивни бутлаш манбалари ҳисобланган иш юритиш жараёнида тугалланган ҳужжатларини жамлайди, ҳисобга олади ва сақлайди;
9.2. Архивга қабул қилинган йиғмажилдлар ва ҳужжатларга фонд тартиб рақамларини беради;
9.3. Архивда сақланаётган ҳужжатларга илгари давлат томонидан сақлашга топширилган ҳужжатларнинг илмий-маълумот аппарати билан изчилигини ҳисобга олган ҳолда илмий-маълумот аппаратини ташкил қилади ва тўлдириб боради;
9.4. Архивда сақланаётган ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматини аниқлаш учун экспертиза қилишни ташкил этади, иш юритиш жараёнида ҳужжатлар қимматини экспертиза қилишда услубий ёрдам кўрсатади;
9.5. Ҳужжатларни давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлайди ва "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади;
9.6. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига тақдим этади ҳамда архивда сақланаётган ҳужжатларнинг идоравий сақланиши тўғрисида тасдиқланган статистик шакллар бўйича маълумотлар беради;
9.7. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси иш юритиш хизмати билан биргаликда таркибий бўлинмалар йиғмажилдларининг тўғри шакллантирилишини ва расийлаштирилишини назорат қилади, йиғмажилдлар рўйхатини тузишда иштирок этади;
9.8. Қуйи таркибий бўлинмаларда архивларнинг аҳволини ва иш юритиш қандай йўлга қўйилганлигини текширишда иштирок этади;
9.9. Қуйи ташкилотларда сақланаётган ҳужжатлар ҳисобини олиб боради;
9.10. Ҳужжатлардан фойдаланишни ташкил қилади ва белгиланган тартибда ҳам манфаатдор ташкилотларга, ҳам фуқароларга маълумотномалар, ҳужжатлардан кўчирмалар ва нусхалар беради;
9.11. Тизим ташкилотлари архивларининг иш тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради;
9.12. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда архив иши ва иш юритишда ҳужжатлар билан ишлаш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатлар (йўриқнома, тавсия, низом, сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати ва бошқалар)ни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишиб олади;
9.13. Қуйи ташкилотлар ходимларига хужжатлар билан ишлашни ташкил қилиш ва архив иши масалаларига доир маслаҳатлар беради;
9.14. Қуйи ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ва архив ходимлари малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади.
МАРКАЗИЙ АРХИВНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
10. Архивга юкланган вазифаларни ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
10.1. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларига ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар бериш;
10.2. «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларидан архив иши учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
10.3. Зарур ҳолларда экспертлар ва маслаҳатчилар сифатида «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниянинг малакали мутахассисларини жалб этиш;