Дивиденд сиёсати тўғрисида Низом
Мазкур низом "Акциядорлик компаниялари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозоритўғрисида"ги қонунлари, акциядорлик компаниялари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сон баённомаси билан тасдиқланган "Корпоратив бошқарув кодекси", ЎзбекистонРеспубликасининг бошқа қонунчилик актлари ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси (кейинги матнларда компания деб юритилади) нинг Уставига мувофик ишлаб чикилган бўлиб, компания томонидан қатъий риоя қилиниши шарт бўлган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
I.Асосий тушунчалар.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси - депозитарийларда депо ҳисоб рақамлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш эмиссиявий қимматли коғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси.
Дивиденд - фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган ва акциялар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми.
II.Умумий қоидалар.
Дивиденд сиёсати компания ва компания таркибидаги корхоналарнинг акцияларига тўланадиган дивидендлар ҳисоб-китобини юритиш ҳамда тўланган дивидендлар бўйича ҳисоботлар шаклларини тақдим этишни тартибга солади.
Компания акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул кўчириш йўли, ёки нақд пул маблағлари ёхуд компаниянинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
2.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
III.Дивидендларни тўлаш муддатлари ва тўлаш тўғрисида қарор.
Дивиденд компания соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари, ёки нақд пул ёхуд компаниянинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
Компания молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, агар ушбу низом ва компания уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жойлаштирилган-акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Молиявий йилнинг якуний натижаларига кўратегишли давр тугагандан кейин компания олти ой ичида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор компания кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳакида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилади.
Дивидендларнинг миқдори компания кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
IV. Дивидендларни тўлаш тартиби.
Дивидендлар компаниянинг компания тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби компаниянинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
Эгаси, ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра компания ихтиёрида қолади.
Компания Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.
Компания акциядорларининг реестридан олинган, компания томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда компания бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилщнини ўтказиш учун шакллантирилган компания акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда компаниянинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиккан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Акциядор компания томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар компания томонидан тўланмаган тақдирда жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш, ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.
(53-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2015 йил29 декабрдаги УРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда- ЎР ҚҲТ, 2015й., 52-сон, 645-модда)
Дивидендларни тўлашга доир чекловлар
Компания:
компания устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
агар дивидендлар тўланадиган пайтда компанияда банкротлик белгилари мавжуд бўлса, ёки компанияда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
агар компания соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамдадивидендлар тўлашга ҳақли эмас.
Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, компания ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.
Компания дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Компания тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишбўйича ваколатли давлат органининг ва компаниянинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардаэълон қилади.
4.11. Дивидендларга солиқсолиш солиқ тўғрисидаги қонунҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.
Акциядорлар билан корпоратив
муносабатлар бошқармаси: