Т а с д и қ л а н г а н :
«Саноатконтехназорат» давлат
инспекциясининг 2007 йил
« 13» « 09 » 138-сонли буйруғи
Донни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича корхонанинг
портлаш хавфсизлиги техник паспортини тузиш бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А
1.Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Йўриқнома ¡збекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун» ва «Саноатда, кончиликда ва маиший-ҳизмат секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, донни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича корхонанинг хавфли ишлаб чиқариш объектининг портлаш хавфсизлиги техник паспортини тузиш тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур Йўриқнома донни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича корхонанинг хавфли ишлаб чиқариш объектининг (ХИЧО) портлаш хавфсизлиги техник паспортини тузиш учун услубий ҳужжат ҳисобланади.
1.3. Портлаш хавфсизлиги техник паспорти донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида хавфли чангхаво аралашмасини ҳосил бўладиган, ўз ўзидан ва ҳар қандай учқун манбаи туфайли ёниш ҳусусиятига эга бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун тузилади. Шундай объектларга қуйидагилар киради: темир йўл ва автомобил транспорти учун қабул қилиш-ортиш мосламаси; элеваторларнинг ишчи бинолари ва сиғ имлари, омборхоналар, дон ва уни қайта ишлашдан хосил бўлган махсулотларни қопсиз сақлаш учунсиғимлар; ун, ёрма, омихта ем, омихта ем аралашмаси, витаминлар ва премикслар, уруғлик дон ишлаб чиқариш дастгохлари ва бўлимлари; дон тозалаш бўлимлари; унни элаш ва қадоқлаш бўлимлари.
1.4.Техник паспортга хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишлаб чиқариш бинолари, иншоатлари ва дастгоҳларида портлаш олдини олиш ва портлаш ҳимояси техник холати ҳамда уларнинг мавжудлиги тўғрисидаги малумотлар ёзилади. Ҳавфли ишлаб чиқариш объектида фойдаланиладиган техник қурилмалар, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган ҳар қандай қурилмалардан фойдаланиш учун «Саноатконтехназорат» давлат инспекция-сининг рухсатномаси бўлиши лозим. Шундай рухсатномалар бўлмаган тақдирда текшириш далолатномасида техник қурилмаларнинг ишга туширилган вақти, ишлаб чиқарган корхона номи қайд этилади.
1.5. Портлаш хавфсизлиги техник паспортини тузиш тартиби:
1.5.1. Портлаш хавфсизлиги техник паспортини тузиш учун хавфли ишлаб чиқариш объекти текшириб чиқилади.
1.5.2. Фаолият кўрсатиб келаётган корхоналар учун портлаш хавфсизлиги техник паспорти лойиҳа, эксперт ташкилоти ёки хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи корхонанинг ўз кучи билан тузилади. Портлаш хавфсизлиги техник паспортини корхонанинг ўз кучи билан тузилганда текшириш шу мақсад учун корхонанинг буйруғ и билан ташкил этилган комиссия таркиби ( бош муҳандис, бош мутахассис, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис) томонидан амалга оширилади. Текшириш натижалари барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган далолатномада расмийлаштирилади ва албатта паспортга илова қилинади. Текшириш натижалари бўйича техник паспортни ташкил этувчи жадваллар тўлдирилади (жадваллар шакли илова қилинади). Портлаш хавфсизлиги техник паспорти корхона раҳбари томонидан имзоланади. Саноат хавфсизлиги меъёрий талабларидан четлашган ҳолда хавфли ишлаб чиқариш объектини саноат хавфсизлиги меъёрий талабларга келтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Ушбу чора-тадбирлар режаси портлаш хавфсизлиги техник паспортининг ажралмас қисми ҳисобланади.
1.5.3. Янги қурилаётган корхоналар учун портлаш хавфсизлиги техник паспорти ва аварияни бартараф этиш ва локализация қилиш режаси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш учун лойиха ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа ташкилоти томонидан тузилади. Ишлаб чиқаришни реконструкция, техник қайта жиҳозлаш ва кенгайтиришда лойиҳа ташкилоти портлаш хавфсизлиги техник паспортига тегишли ўзгартиришлар киритади.
1.6. Саноат хавфсизлиги бўйича қабул қилинган ¡збекистон Республика-сининг қонуни талабларига биноан корхонанинг портлаш хавфсизлиги техник паспорти хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлганлиги учун экспретизидан ўтказилади. Эксперт ташкилоти томонидан тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектининг (ХИЧО) портлаш хавфсизлиги паспорти экспертиза қилинмайди.
1.7. Хавфли ишлаб чиқариш объекти портлаш хавфсизлиги ҳолати ўзгарганда «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг худудий бўлинмалари билан келишилган портлаш хавфсизлиги паспортига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
2. Портлаш хавфсизлиги техник паспортининг мундарижаси
2.1. 1.1. жадвал
2.1.1. 3 устунга бинонинг ички ўлчамлари орқали аниқланадиган эркин хажми V ёзилади. Ишлаб чиқариш биносининг эркин ҳажми V бинонинг геометрик хажмидан қурилиш конструкциялари ва дастгохларнинг ҳажмларининг айримаси орқали аниқланади. Шундай маълумотлар бўлмаганда эркин ҳажмнинг V қийматини бинонинг геомертик ҳажмининг 0,8 қисмини қабул қилишга йўл қўйилади.
2.1.2. 4 устунга 1м2гача аниқликда ҳисоблаб чиқилган ва қурилиш конструкциялари деворларига бўладиган рухсат этиладиган юкни ҳисбога олиб ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган ёки формула бўйича енгил тушиб кетувчи конструкцияларнинг рухсат этиладиган минимал юзаси Fрух. қайд этилади.
Fрух.= К. V,
бунда: V- ишлаб чиқариш биносининг эркин хажми, м2;
К- тушиб кетиш коэффиценти, Б гурухга кирадиган тамбур-шлюз орқали чиқадиган зинопояли ишлаб чиқариш бинолари учун - 0,03 м2/м2, тамбур-шлюз бўлмаганда – 0,06 м2/м2;
2.1.3. 5 устунга ишлаб чиқариш биносининг ташқи девори ёки тепа қисмида жойлашган енгил тушиб кетувчи конструкцияларининг хақиқий хажмининг қиймати Fх ёзилади. Асосан енгил тушиб кетувчи конструкцияларга дераза ойналари ( мустахкам ойна блоклари бундай конструкциялар жумласига кирмайди). Бунда 0,8; 1,0 ва 1,5 м2юзадаги 3, 4 ва 5 мм қалинликдаги дераза ойналари енгил тушиб кетувчи конструкцияларга киради.
Енгил тушиб кетувчи конструкцияларга 2 кПа (200 кг/м2) босимда очилиб кетадиган ёки бузилиб кетадиган шифер ва металл листлар киради. Ҳисобланган юк енгил тушиб кетувчи конструкциянинг массасидан 0,7 кПа (70 кг/ м2) кам бўлмаслиги лозим.
2.1.4. 7 устунга ёнғинпортлаш хавфсизлиги бўйича А ва Б гурухга кирадиган ишлаб чиқариш билан бошқа ишлаб чиқариш хоналарини ажратиб турувчи ёнғинхавфсизлиги деворларида тамбур-шлюзлар ўрнатилган эшиклар ҳамда тамбур-шлюз билан жихозланмаган коридор ва зинопоялар сони қайд этилади.
2.1.5. 8 устунга ишлаб чиқариш биносида жойлашган маиший хоналар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
2.1.6. 9 устунга бевосита ишлаб чиқариш биносида жойлашган аспирация қолдиқлари ва чанг тўпланадиган ҳамда сақлайдиган бункерлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
2.1.7. 10 устунга бошқа камчиликлар қайд этилади (ёпилмаган тешиклар, тугалланмаган деворлар, 2 -сонли эвакуация чиқиш жойи мавжуд эмас).
2.2. 1.2 жадвал
2.2.1. Агарда бинонинг том қисми ёки галереялар зангламайдиган туника листлар, асбоцемент листлар, шиферлар ва бошқа, яъни енгил тушиб кетувчи материаллар билан қопланган бўлса, 6 устунга тегишли ёзувлар қайд этилади. Ер устки йўлакларининг енгил тушиб кетувчи конструкцияларнинг юзаси фақат тўсиб турувчи конструкиялар енгил тушиб кетмайдиган конструкциялардан иборат бўлган ҳолларда қайд этилади, енгил тушиб кетувчи конструкциялар сифатида дераза фойдаланилади ( Б гурухдаги галерея учун 1 м2 хажмга 0,03 м2 кам эмас).
2.2.2. 5 устунга ер ости иншоатининг (ер ости конвейрлар галереялари) енгил тушиб кетувчи конструкциясининг рухсат этиладиган юзасининг қиймати қайд этилади. Бунда 1 м2 хажмга 0,06 м2дан кам булмаслиги лозим.
2.3. 1.3 жадвал
2.3.1. 4 устунга бункер ва силослардан ўтадиган қалинлиги 2 мм дан кам бўлмаган металл қувурлардан тайёрланган доира шаклидаги юзага эга бўлган норийлар сони қайд этилади.
2.3.2. 11 устунга лентаси чиқиб кетишни назорат қилиб турувчи мослама билан жихозланган нориялар тўғ рисидаги маълумотлар қайд этилади.
2.4. 1.3, 1.4, 1.5, 1.6,1.7, 1.8, 1.11 жадвавллар
2.4.1. Лента чиқиб кетишини назорат қилувчи, портлаш босимини камайтирувчи, магнит ҳимоя, масофадан ҳароратни ўлчайдиган, тез ишлайдиган, тезликни назорат қилувчи мосламалар билан жиҳозланмаган дастгоҳлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
2.5. 1.7 жадвал
2.5.1. 2 устунга дон майдалаш станоклари, дробилкалар, ювиш, дондан арпани ажратиш машиналари, ҳамда амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари асосида магнит химояси ўрнатилиши лозим бўлган автомобил ва темир йўлдан қабул қилиш мосламалари жойлашган бинолар, ишлаб чиқариш хоналари ( қават) қайд этилади.
2.5.2. 3,4,5 устунларга меъёрий электромагнит сепараторларнинг сони, меъёрий ва хақикий магнит майдоннинг узунлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
2.6. 1.8 жадвал
2.6.1. 2 устунга масофадан хароратни ўлчайдиган мосламалар билан жихозланиши лозим бўлган дастгохлар, силос корпуслари ва объектларнинг номлари қайд этилади, жумладан: элеваторларнинг силос корпуслари ва дон сақлаш омборхоналари; шрот, кепак ва гранул ўт уни сақланадиган силослар( уларнинг жойлашган жойидан қатьи назар).
2.7. 1.9 жадвал
2.7.1. 2 устунга хавфсизлик қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган аспирация ва пневматик тармоқлар қайд этилади.
2.7.2. 3 устунга камчиликлар қайд этилади масалан, аспирация қилинадиган дастгоҳ ўртасидаги блокировка мавжуд эмаслиги; аспирация тармоғидаги вентиляторлардаги электродвигател билан шлюзовиклар ўртасидаги блокировка мавжуд эмаслиги; нория ва сиғ им, бир қанча нориялар ва бошқалар.
2.8. 1.10 жадвал
2.8.1. 2 устунга белгиланган тавсиялар асосида тез ишлайдиган мосламалар ўрнатилган жойлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади. Бунда бошқа лойиҳалар қарорлари тўғрисидаги маълумотлар 1.11 жадвал ҳажмида қайд этилади.
2.9. 2 жадвал
2.9.1. 2 устунга амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқ мазмуни ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида дастгоҳларнинг рақамлари қайд этилади.
Якуний қоида
Мазкур Йўриқнома «Ўздонмахсулот» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.